Санчо "Боруссия" клуби билан йиғинларга учиб кетди. Футболчи "МЮ"га ўтмаса керак

"Боруссия" Дортмунд клуби кейинги мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида Швейцарияга учиб кетди.

Дортмунд жамоаси билан биргаликда йиғинларга "Манчестер Юнайтед" клуби сотиб олишни истаган ярим ҳимоячи Жейдон Санчо ҳам кетган.

Аввалги маълумотларга кўра, "Боруссия" клуби 20 ёшли футболчисини бугунги кунга қадар эълон қилган шартларини бажармагани учун сотмаслигини айтган эди. Bild нашрининг таъкидлашича, германияликлар берган вақт тугаган ва футболчи жамоада қолади.

Хабарларга кўра, дортмундликлар ёш англиялик футболчи учун 120 млн евро сўрамоқда.

Футболчининг "Боруссия" клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Санчо ушбу мавсум "Боруссия" жамоаси сафида 32 та ўйинда иштирок этиб, 17 та гол ва 16 та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 1621
Боруссия Д Германия чемпионати Жейдон Санчо

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича