Матюиди Бекхэмнинг "Интер Майами" клубига ўтди

"Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Блез Матюиди футболчилик фаолиятини АҚШда давом эттиради.

33 ёшли ярим ҳимоячининг янги клуби МЛСнинг янги аъзоси "Интер Майами" саналади. Ушбу клуб "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Дэвид Бекхэмга тегишли.

Бугун франциялик футболчи Париж шаҳрида тиббий кўрикдан ўтади. Аввалроқ Матюиди "Юве"нинг янги бош мураббийи Андреа Пирло режаларига кирмаслиги маълум бўлган эди.

Футболчининг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг июнь ойига қадар амал қилиб, йилига 3,5 млн евро маош олади.

Ўқилган: 362
Блез Матюиди Интер Майами МЛС Трансферлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича