"Атлетико"нинг коронавирус аниқланган икки футболчиси номи аниқ бўлди

"Атлетико" клуби коронавирус тестидан иккита ижобий натижаси чиққан жамоа ўйинчилари ҳақида баёнот билан чиқди.

Касалланиш ҳимоячи Шим Врсалко ва ярим ҳимоячи Анхель Корреада аниқланган. Икки футболчида ҳам касаллик аломатлари кузатилмаган. Шунга қарамай улар алоҳидаланган. Шу билан бирга Врсалькода бир неча ой аввал антитаначалар ишлаб чиқилгани айтилган эди.

Қолган барча футболчилар ва уларнинг оила аъзоларида COVID-19 аниқланмаган.

Бугун "Атлетико" клуби машғулотларни қайта тиклайди, эртага эса Лиссабонга учиб кетади. У ерда мадридликлар 13 август куни ЕЧЛ 1/4 финал "Лейпциг" жамоасига қарши майдонга тушади.

*****

Ўқилган: 598
Атлетико М Европа Чемпионлар лигаси Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича