Виллиан ва Педро "Челси" клубини тарк этишди

"Челси" клубининг икки ҳужумкор ярим ҳимоячилари Виллиан ва Педро жамоани тарк этишди. Лондонликлар икки футболчининг кетганини тасдиқлади, уларнинг шартнома муддатлари ўз якунига етди.

Виилан "Челси" клубида 2013 йилдан буён тўп сурмоқда, бундан олдин футболчи "Анжи" шарафини ҳимоя қилган. У икки марта Англия премьер-лигаси, Англия кубоги, Лига кубоги ва Европа лигасида зафар қучган. Бразилиялик футболчи фаолиятини "Арсенал"да давом эттиради.

Педро "Челси" сафига 2015 йили "Барселона" жамоасидан келган. У бир маротаба Англия чемпионатини, мамлакат кубоги ва Европа лигасини қўлга киритди.

*****

Ўқилган: 749
Англия чемпионати Виллиан Педро Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича