Лео – энг зўри! Мессининг маҳорати “Барселона”ни ЧЛ чорак финалига олиб чиқди (Barcafans.asia блоги)

“Барселона” “Наполи” устидан ғалаба қозониб Чемпионлар Лигасининг нимчорак финалига чиқди.

Албатта, каталониялик футболчиларда таркиб борасида муаммолар бор эди. Дисквалификация сабаб Серхио Бускетс ва Артуро Видал ўйинга қатнаша олмади, Самуэль Умтити ва Усмон Дембелелар эса жароҳати сабаб жамоасига ёрдам бера олмади. Заҳира ўриндиғидагилар рўйхати кичик эди, аммо шундай бўлса-да, Сетьен бу “ёмон туш” каби кунлардан муваффақиятли ўтди.

Мессининг маҳорат ва биринчи бўлимдаги 4 та гол

Дастлабки тўққиз дақиқа Месси ва унинг жамоадошларини хурсанд қилмагани аниқ. Гаттузо шогирдлари тўп назоратини ўз қўлларига олишди ва ўз дарвозалари ёнида ҳам бемалол бир-бирларига тўп ошириб юришди. “Наполи”  Лео Марио Руемнинг ортидан югурмаслигини ҳисобга олиб чап қанотдан ҳужумлар уюштиришни бошлади. Иккинчи дақиқадаёқ неаполликлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Аммо Дрис Мертенснинг зарбаси дарвоза устунига тегди. Агарда меҳмонлар гол уришганда, мезбон жамоа асабийлашарди ва ўйин бошқача сценарийда давом этарди.

“Барса” эса ўнинчи дақиқада гол урди ва ҳисобда олдинга чиқиб олди. 70% тўп назоратини қўлга олган “Наполи” ўйиндан эмас, бурчак зарбасидан тўп ўтказиб юборди. Клеман Лангле Диего Деммени енгил туртиб юбориб, “Наполи” дарвозасини ишғол қилди. Жунейт Чақир ВАР ёрдами билан бу голни ҳисобга олди.

Содир бўлган воқеа италияликларга психологик таъсир ўтказди. Кейин эса катта саҳнага Месси чиқди. 23 дақиқада шедевр гол урди.

Жунейт Чақир Мессининг иккинчи голини тўп қўлга теккани учун ҳисобга олмади. Аргентиналик футболчи шунда ҳам тўхтаб қолмади. Жарима майдони ичида Калиду Кулибали тўпни тепаман деб Мессининг оёғига зарба берди ва Лео жароҳат олишига сал қолди. Пеналтидан эса Луис Суарес унумли фойдаланди.

Батафсил ўқиш учун ссилкага босинг

Ўқилган: 330
Блоглар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича