Оле-Гуннар Сульшер: Биз яқин мавсумлар ичида энг яхши Погбани кўрамиз

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ҳужумчи Поль Погбанинг ўйини ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Погба жуда ҳам кўп ишлади, бахтли ва яхши ўйнамоқда. Менинг ишончим комил, яқин икки мавсум ичида энг яхши Погбани кўрасиз.

Сабрсизлик билан унинг жамоа билан ўсишини кутмоқдаман. У етакчилардан бири, муҳим ўйинчи бўлиши керак, чунки 27 ёшда ўзининг энг кучли формасига яқинлашмоқда.

Ҳақиқатдан ҳам сабрсизлик билан у билан ишлашни кутмоқдаман", - дейди Сульшер.

*****

Ўқилган: 1906
Англия чемпионати Манчестер Юнайтед Оле-Гуннар Сульшер Поль Погба

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича