Гвардиола: Агар ЕЧЛда ғолиб бўлмоқчи бўлсанг, катта клубларни ютиш керак

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал "Реал" (2:1) жамоасига қарши кечган ўйин ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Биз жуда ҳам кўп вазият яратдик ва "Реал"нинг икки хатосидан кейин гол урдик. Йигитларга олдинга боришларининг уддасидан чиқдик, чунки бундай жамоага қарши ўйнаш осон эмас. Биз прессинг қилишга интиламиз, баъзида уддасидан чиқамиз, баъзида йўқ. Умуман олганда бугун яхши ишладик.

"Реал"ни икки маротаба ютишимиз муҳим. Зидан олдин плей-оффларда ҳеч қачон мағлуб бўлмаган. Уларнинг сокин ўйнаётганини кўриш мумкин эди, улар ажойиб.

Бу ерда биз чемпионлар лигасида ютиш учун ҳаракат қиламиз. Агар ЕЧЛда ғолиб бўлишни истасанг, катта клубларни ютиш керак.

Ҳозиргина "Лион" ҳақида скаутларимиздан сўрадим ва диққатни йўқотмаслик кераклигини айтишди. Бизда тайёргарлик учун 8 кун вақт бор. Ғалабадан роҳат оламиз, кейин эса "Лион" ҳақида ўйлаймиз", - дейди Гвардиола.

Ўқилган: 1017
Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Реал Мадрид Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича