“Манчестер Сити” ўзида “Реал”ни енгиб, чорак финалга йўл олди

Европа Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган “Манчестер Сити” – “Реал” учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонларнинг қўллари баланд келди.

9-дақиқада Рахим Стерлинг ҳисобни очган бўлса, 28-дақиқада Карим Бензема мувозанатни тиклади. 68-дақиқада Габриэл Жезус “шаҳарликлар”га ғалаба келтирган тўпни киритди.

Шу тариқа “Сити” жавоб ўйинида ҳам Зидан жамоасидан устун келди ва ¼ финалга чиқди.

ЕЧЛ, 1/8 финал

Манчестер Сити Англия – Реал Мадрид Испания 2:1

Голлар: 1:0 – 9 Стерлинг, 1:1 – 28 Бензема, 2:1 – 68 Габриэл Жезус.

Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Фернандиньо, Лапорт, Жоау Канселу, Марез, де Брюйне, Родри Эрнандес (Отаменди, 89), Гюндоган, Стерлинг (Сильва, 81), Фоден (Бернарду Силва, 67), Габриэл Жезус.

Реал Мадрид – Куртуа, Карвахаль (Васкес, 83), Варан, Милитао, Менди, Модрич (Вальверде, 83), Каземиро, Кроос, Родриго (Асенсио, 61), Бензема, Азар (Йович, 83).

Илк ўйин: 2:1

Ўқилган: 1570
Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича