“Ювентус” клуби “Лион” тўсиғидан ўта олмади ва ЕЧЛ билан хайрлашди

Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финали жавоб баҳисидан ўрин олган “Ювентус” – “Лион” учрашуви ўз якунига етди. Унда туринликлар ғалаба қозонди

Учрашувнинг 12-дақиқасида Мамфис Депай пеналтидан гол урди. 43-дақиқада Криштиану Роналду пеналтини аниқ амалга оширди ва ҳисобни тенглаштирди. 60-дақиқада Роналду иккинчи голини урди. Ўйиннинг қолган қисмида бошқа гол бўлмади.

Шу тариқа “Лион” икки ўйин натижасига кўра кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.

ЕЧЛ, 1/8 финал

Ювентус Италия – Лион Франция 2:1

Голлар: 0:1 – 12, пенальти Депай, 1:1 – 43, пенальти Роналду, 2:1 – 60 Роналду.

Ювентус – Шченсни, Куадрадо (Данило, 70), де Лигт, Бонуччи, Алекс Сандро, Бернардески (Дибала, 71; Оливьери, 84), Бентанкур, Пьянич (Рэмзи, 60), Рабьо, Игуаин, Роналду.

Лион – Антони Лопеш, Денайер (Андерсен, 61), Марсело, Марсал, Дюбуа (Тете, 90), Какре, Бруно Гимараэс, Ауар (Тиаго Мендес, 90), Корне, Депай (Дембеле, 67), Токо-Экамби (Рен-Аделаид, 67).

Огоҳлантиришлар: Ауар (19), Куадрадо (31), Дюбуа (38), Депай (42), Бентанкур (44), Антони Лопеш (76), Корне (79), Какре (87), Марсал (89).

Илк ўйин: 0:1

*****


Ўқилган: 1073
Европа Чемпионлар лигаси Лион Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича