Бундеслига янги мавсумнинг тақвимини эълон қилди

Германия чемпионати 2020/21 мавсум тақвимини тақдим этди.

Биринчи тур 18 сентябрь куни режалаштирилган.

Очилиш ўйинида қайси жамоалар тўқнаш келиши борасидаги қарор қабул қилингани йўқ. Бу Европа чемпионлар лигасининг 2019/20 мавсум натижаларига боғлиқ.

Анъанага кўра, очилиш ўйинларида мамлакат чемпиони иштирок этади. Бу дегани биринчи учрашувда "Бавария" клуби "Шалье" билан тўқнаш келади. Бироқ Мюнхен клуби 23 август бўладиган ЕЧЛ финалига қадар етиб борса, Бундеслига старти 21 сентябрь санасига кўчирилади.

Ва очилиш ўйинида Дортмунднинг "Боруссия" клуби Менхенгладбах жамоаси билан куч синашади. Германия суперкубоги "Бавария" ва "Боруссия" Дортмунд ўртасида 30 сентябрь куни Мюнхенда бўлиб ўтади.

Бундеслига

1-тур (18-21 сентябрь)

Бавария – Шальке

Боруссия Дортмунд – Боруссия Менхенгладбах

РБ Лейпциг – Майнц-05

Вольфсбург – Байер

Айнтрахт – Арминия

Унион – Аугсбург

Кельн – Хоффенхайм

Вердер – Герта

Штутгарт – Фрайбург

*****

Ўқилган: 1759
Германия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича