Клопп ва Лэмпард АПЛнинг энг яхши мураббийи бўлишга номзод, Гвардиола йўқ

Англия премьер-лигаси 2019/20 мавсумнинг энг яхши мураббийи совринига даъвогар мутахассислар эълон қилинди.

Ушбу рўйхатга Юрген Клопп ("Ливерпуль"), Фрэнк Лэмпард ("Челси"), Брендан Рожерс ("Лестер") ва Крис Уайлдер ("Шеффилд Юнайтед") каби мураббийлар киритилган.

Таъкидлаш лозимки, "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола номзодлар қаторига киритилмаган.

Энг яхши мураббий танлашда мухлислар ва футбол мутахассисларининг овози инобатга олинади.

*****

Ўқилган: 763
Англия чемпионати Брендан Рожерс Френк Лэмпард Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича