Кун тарихи: Афсонавий Ришод Собировнинг катта спортдаги сўнгги куни ва Олимпиададаги учинчи медали

Бундан роппа-роса 4 йил муқаддам машҳур дзюдочимиз Ришод Собиров Рио-2016 ёзги Олимпия ўйинларида -66 килограмм вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритиб, делегациямиз ҳисобига иккинчи медални тақдим қилган эди.

Эътиборлиси, бу бухоролик полвонимиз учун Олимпиадалардаги учинчи медаль бўлган. Шу тариқа, Ришод Собиров 2 карра жаҳон чемпиони, 3 карра Олимпия ўйинлари совриндори деган номга сазовор бўлган дунёдаги кам сонли дзюдочилардан бири бўлди. Бугун ушбу спортчимизнинг Рио Олимпиадасидаги иштирокини ёдга олиб ўтамиз. Мазкур мусобақадан кейин Ришод Собиров профессионал спортдаги фаолиятини якунлади.

1-давра: Ришод Собиров / Дмитрий Шершань (Беларусь) – ғалаба (юко)
2-давра: Ришод Собиров / Яйме Мата (Аруба) – ғалаба (иппон)
Чорак финал: Ришод Собиров / Ан Ба-Ул (Жанубий Корея) – мағлубият (вазари)
3-ўрин учун ўтиш босқичи: Ришод Собиров / Вандер Матео (Доминикан) – ғалаба (иппон)
Бронза медали учун баҳс: Ришод Собиров / Адриан Гомбоц (Словения) – ғалаба (иппон)

Ўқилган: 363
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича