Европа Чемпионлар лигаси, 1/8 финал. Бугун "Манчестер Сити" - "Реал" ҳамда "Ювентус" - "Лион" учрашувлари бўлади

Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг 1/8 финалидан ўрин олган учрашувларга бугун старт берилади.

Унда иккита ўйин ўтказилади.

Жумладан, Туринда "Ювентус" жамоаси  Франциянинг "Лион" клубини қабул қилади. Бу жамоаларнинг биринчи баҳсида 1:0 ҳисоби қайд этилиб, "Лион" ғалаба қозонганди. Бугун эса, КриРо жамоаси камида иккита гол уриши керак бўлади.

Иккинчи баҳс Англияда ўтади.

Унда "Манчестер Сити" жамоаси "Реал" Мадридга мезмбонлик қилади. Бу жамоалар баҳсида "Сити" сафарда "Реал"ни енгиб қайтганди. Бугун Мадридга осон бўлмаслиги турган гап. Хуллас, шиддатли курашларга бой ўйинга гувоҳ бўламиз.
 
Ушбу тур анонси билан танишинг:  

Европа Чемпионлар лигаси, 1/8 финал
Жавоб учрашувлари
Манчестер Сити Англия – Реал Мадрид Испания
00.00, "Этихад Стэдиум"
Биринчи ўйин: 2:1

Ювентус Италия – Лион Франция
00.00, "Альянц Стэдиум"
Биринчи ўйин: 0:1

Ўқилган: 1355
Европа Чемпионлар лигаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича