Санчес "Интер" клуби билан 2023 йилгача шартнома узайтирди. Миланликлар уни текинга сотиб олишди

Ярим ҳимоячи Алексис Санчес фаолиятини "Интер"да давом эттиради.

Италия клубининг матбуот хизмати 31 ёшли чилилик футболчи билан 2023 йил 30 июнь санасига қадар шартнома имзолади. "Интер" ушбу трансферни текинга амалга оширди.

Олдин Санчес "Манчестер Юнайтед" клубида тўп сурган, 2019/20 мавсумни ижара асосида "Интер" сафида ўтказди.

Аввалги маълумотларга кўра, футболчи миланликлар сафида йилига 7 млн евро маош олади. "Интер" клуби учун футболчи ушбу мавсум 22 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 9 та голли узатма амалга оширган.

Ўқилган: 650
Алексис Санчес Интер Манчестер Юнайтед Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича