Дембеле "Наполи"га қарши ўйин олдидан "Барселона" умумий гуруҳида шуғулланди. Футбол ноябрь ойидан буён ўйнамаётган эди

"Барселона" клуби Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал "Наполи" жамоасига қарши жавоб ўйини олдидан машғулот олиб борди (биринчи ўйин – 1:1).

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, умумий гуруҳда жароҳатдан тикланган ярим ҳимоячи Усмон Дембеле ва ҳимоячи Рональд Арахуо шуғулланишди.

Франциялик футболчи 3 февраль куни жароҳат олган. Унга жарроҳлик амалиёти қилинган. Сўнгги маротаба Дембеле расмий ўйинларда ўтган йилнинг ноябрь ойида майдонга тушган. Ушбу мавсум футболчи Ла Лиганинг бешта ўйинида иштирок этиб, битта гол уришга эришди.

"Барселона" клуби "Наполи" жамоасига қарши эртага Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.

Ўқилган: 616
Барселона Европа Чемпионлар лигаси Жароҳатлар Наполи Усмон Дембеле

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича