Каземиро: У билан гаплашаётганимда ҳалигача ҳаяжонланаман

"Реал" клуби ярим ҳимоячиси Каземиро жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданга нисбатан бўлган ҳурмати ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Мен у билан суҳбатлашаётганимда ҳалигача бироз ҳаёжонланаман (кулиб). Мен учун қандай даражадаги инсон бўлганини тасаввур ҳам қила олмаслигини унга ҳар доим айтаман".

Франция терма жамоаси таркибида Зиданнинг 1998 йили ЖЧ финалида Бразилия устидан қозонган ғалабаси ҳақида.

"Ҳа, мен унга айтганман: сизлар 1998 йили совринни олиб кетдингиз, бироқ бу ҳеч нарсани ўзгартирмади. У бунга лойи. Зидан ажойиб: унинг сокинлиги, футбол ҳақида гапириши. У бизга нозиклик ва меҳр билан мурожат қилади", - дейди Каземиро.

Ўқилган: 983
Зинедин Зидан Каземиро Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича