"Барселона" - "Наполи" ўйинини Жюнейт Чақир бошқаради

Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг 1/8 финалидан ўрин олган "Барселона" - "Наполи" учрашувини Жюнейт Чақир бошқарадиган бўлди.

Унга Бахаттин Дурон, Ториқ Онгун ва тўртинчи ҳакам – Халил Мелерлар ёрдам беришади. Уларнинг бари Туркиядан.

"Бавария" – "Челси" ўйинини бўлса Овидиу Хацеган бошқаради.

Унга Октавиан Шовре, Себастьян Георге ва тўртинчи ҳакам Раду Петрускулар ёрам беришади. Уларнинг барчаси Руминиядан.

Ўқилган: 632
Европа Чемпионлар лигаси Ҳакамлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича