Кун тарихи: 4 йил аввал Рио-2016 Олимпия ўйинларида илк медалимизни қўлга киритган эдик

6 август санаси ўзбек спорти тарихида ўзига хос аҳамиятга эга ҳисобланади. Боиси бундан роппа-роса 4 йил муқаддам Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг медаллар жамланмаси ўйналган ва унда дзюдочимиз Диёрбек Ўрозбоев -60 килограмм вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган эди.

Ундан кейин ўзбек ўғлонлари Олимпиада давомида нималар қилганини яхши эслангиз керак?! Келинг, Диёрбекнинг Рио Олимпиадасидаги иштирокини бир эслаб ўтамиз:

1-давра: Диёрбек Ўрозбоев / Жошау Кац (Австралия) – ғалаба (иппон)
2-давра: Диёрбек Ўрозбоев / Людовик Шамертен (Шваейцария) – ғалаба (вазари+юко)
Чорак финал: Диёрбек Ўрозбоев / Елдос Сметов (Қозоғистон) – мағлубият (юко)
3-ўрин учун ўтиш босқичи: Диёрбек Ўрозбоев / Фелипе Китадаи (Бразилия) – ғалаба (иппон)
Бронза медали учун баҳс: Диёрбек Ўрозбоев / Амиран Папинашвили (Грузия) – ғалаба (юко).

Ўқилган: 303
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича