“Сўғдиёна-W” янги бош мураббий ва кот-д'ивуарлик легионер билан шартнома имзолади

Биласиз, айни пайтда пандемия сабабли аёллар жамоалари ўртасидаги мамлакат чемпионатида қисқа танаффус юзага келган.

Бу орада жамоалар ўз сафини кучайтириш ишларини ҳам бошлаб юборишди. Жумладан, Жиззахнинг “Сўғдиёна-W” клубида янги бош мураббий иш бошлади. Илгари 2018-2019 йилларда мазкур клубга устозлик қилган Шерали Бобоқулов яна жиззахлик футболчи қизларни шуғуллантирадиган бўлди. Клуб 1 йил давомида мураббийлик фаолиятида танаффус қилган Шерали Бобоқулов билан шартнома имзолади.

Қолаверса, жиззахликлар сафига янги легионер футболчи келиб қўшилди. Кот д'ивуарлик 27 ёшли ярим ҳимоячи Периале Росачерне Эпсе Доҳ “Сўғдиёна-W” шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Aёллар жамоалари ўртасидаги миллий чемпионатимизда хорижлик футболчилар кам эканини инобатга олсак, мазкур футболчининг ўйини мухлисларда қизиқиш уйғотса ажаб эмас.

Ўқилган: 513
Аёллар футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича