Июль ойининг энг яхшилари аниқланмоқда

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Coca Cola Суперлиганинг энг яхши мураббий ва футболчиси, шунингдек, энг чиройли голни аниқлаб келмоқда. Июль ойида Суперлигада 7, 8 ҳамда 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мазкур беллашувлар давомида кўплаб футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишга эришди.

Июль ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар

Шота Арвеладзе (“Пахтакор”) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг
Миржалол Қосимов (АГМК) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг
Андрей Шипилов (“Металлург”) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 мағлубият

Июль ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар

Санжар Турсунов (АГМК) – 2 ўйин, 2 гол
Сардор Собирхўжаев (“Пахтакор”) – 3 ўйин, 1 гол, 2 ассист
Шаҳзод Убайдуллаев (“Металлург”) – 3 ўйин, 2 гол
Эрен Дердийок (“Пахтакор”) – 3 ўйин, 2 гол
Мурод Холмуҳаммедов (“Қўқон-1912”) – 3 ўйин, 2 гол, 1 ассист
Июль ойининг энг чиройли голи учун овоз беринг
Шароф Муҳитдинов (“Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувида)
Нажмиддин Нормуродов (“Локомотив” – “Машъал” учрашувида)
Санжар Турсунов (АГМК – “Қўқон-1912” учрашувида).

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида Coca Cola Суперлига клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар иштирок этишади. Мазкур ҳавола орқали июль ойининг энг яхшиларини аниқлаш жараёнида иштирок этиш имкониятига эгасиз.

Ўқилган: 580
Ойнинг энг яхшилари Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича