Санчо "Манчестер Юнайтед" клубига ўтса, "Ман Сити" 15 млн фунтни қўлга киритади

"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячи Жейдон Санчонинг "Боруссия"дан "Манчестер Юнайтед" трансферидан пул ишлаб олади.

The Times нашрининг маълум қилишича, англиялик футболчи "Сити"дан "Боруссия" сафига ўтганида, Англия клуби шартномага ўйинчининг кейинги трансферидан 15 %ни олади.

Агар 20 ёшли футболчи "Юнайтед"га, "Боруссия" талаб қилган маблағ эвазига ўтса, "Ман Сити" клуби таҳминан 15 млн фунтни қўлга киритади.

"МЮ" билан "Боруссия" ўртасидаги музокаралар шу кунларда ҳам давом этмоқда, ўйинчи эса келишувни тез орада якунланишига умид қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2017 йили Санчо Германия клубига "Ман Сити"дан 8 млн фунт эвазига ўтган эди.

Ушбу мавсум Санчо Германия чемпионатида 32 та ўйинда иштирок этиб, 17 та гол ва 16 та голли узатмани амалга оширди.

*****

Ўқилган: 859
Боруссия Д Жейдон Санчо Манчестер Сити Манчестер Юнайтед Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича