Ферран Торрес: "Реал"нинг чемпионлар лигасида "Манчестер Сити"дан ўтади деб ўйламайман

Ярим ҳимоячи Ферран Торрес "Валенсия" клубидан "Манчестер Сити" сафига ўтишидан кейин айрим мавзуларда ўз фикрини билдириб ўтди.

Чемпионлар лигасининг плей-оффи ҳақида

"Манчестер Сити" клуби "Сантьяго Бернабеу"да ажойиб ҳаракат қилди. "Реал Мадрид" – ажойиб жамоа, бироқ мен унинг кейинги босқичга ўтади деб ўйламайман", - дейди испаниялик.

"Манчестер Сити" клубини танлагани ҳақида

"Бошқа жуда ҳам жиддий жамоалар менга алоқага чиқишган, бироқ буни ўзимда сақлаб қолганим яхши", - дейди футболчи, у билан музокара олиб борган аниқ бир клуб номини ошкор этмаган ҳолда.

ЕЧЛ 1/8 финал илк ўйинида "Манчестер Сити" клуби сафарда 2:1 ҳисобида "Реал" устидан ғалаба қозонган.

Ўқилган: 875
Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича