Вадим Абрамов: Ўруновнинг буюк "Спартак" клубига ўтиши ёқимли. У муносиб ҳаракат қилади деб ҳисоблайман

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Остон Ўруновнинг "Уфа" клубидан "Спартак" сафига ўтганига изоҳ берди.

"Ўруновнинг "Спартак"га ўтганини у билан муҳокама қилганимиз йўқ. Унинг ўз агентлари бор. Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси "Спартак" каби буюк клубга ўтгани ёқимли бўлди. Умид қиламанки, бу унга фойда бўлади, у эса миллий жамоага фойда.

Ўйлайманки, у "Спартак"да муносиб ҳаракат қилади ва барча ўзбек футболчилари учун ёқимли ҳолат. У бизнинг мамлакатдан қизил-оқлар сафига ўтган биринчи футболчи эмас. Остон "Спартак"даги ўзбек футболчиларининг зафарли юришини муносиб давом эттиради.

Ҳар бир давлатда плюс ва минуслар бор. Бундай вазиятда ҳеч қандай қийинчиликлар йўқ. Остон ўйин амалиётига эга бўлмаса, унинг ўрнига терма жамоада бошқа футболчи чиқади.

Биз Остон билан кесишиб қолдик, бироқ мен уни миллий терма жамоадан олимпия терма жамоаси саралаш ўйинларига қўйиб юборган эди. У билан яқиндан гаплашмадик. У Купер мураббий бўлган пайтда ўйнаган эди.

Остоннинг инсоний ҳислатларини очиқламайман, чунки у билан яқиндан таниш эмасман. Ўйин сифатларига кўра, Ўзбекистонда у яхши ҳаракат қилиб, ёмон ўйин кўрсатмаган. Яхши финт, ўнинг ёши учун яхши жисмоний тайёргарлик. Унга қарши ўйинда Ўрунов маъсулиятни ўзига олиши, алдаб ўтиши ва зарба бериши мумкинлиги билан ёдда қолган.

Остоннинг ёшига келадиган бўлсак, аҳир бу якка тартибда. Кимдир кечроқ, кимдир эртароқ келади. Олтин тенгли йўқ. "Спартак"да ўйнаб кетса, ҳаммаси тўғри бўлган, ўйнаб кетмаса – демак, унинг ўтишига эрта деган одамлар ҳақ", - дейди Абрамов.

Ўқилган: 1014
Вадим Абрамов Остон Ўрунов Россия чемпионати Спартак Москва Ўзбекистон миллий терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича