"Борнмут" клуби ҳимоячиси Натан Аке "Манчестер Сити" сафига ўтиш учун яқин турибди.
Sky Sports нашрининг маълум қилишича, 25 ёшли ўйинчи Манчестерга етиб келган. Унинг яқин кунларда "Ман Сити"га трансфери олдидан тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.
Кеча футболчи таътилдан чиққан. Унинг трансферини энг яқин дам олиш кунларидан бирида эълон қилиниши мумкин. Хабарга кўра, "Борнмут" клуби Аке учун 39 млн фунт олади ва бу клуб учун рекорд миқдоридаги сотув бўлади.
Аке – "Челси" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Рединг" ва "Уотфорд" клубларида ҳам тўп сурган. Ўйинчи 2017 йили "Борнмут"дан "Челси"га ўтган.
Ушбу мавсум Аке АПЛ 2019/20 мавсум 29 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Эслатиб ўтамиз, "Борнмут" клуби АПЛни тарк этди.
Аке "Сити"да тиббий кўрикдан ўтиш учун Манчестерга учиб келди. Трансфер 39 млн фунтга бахоланмоқда
Ўқилган: 1232