Навбат Қашқадарёга: 3 та туманда 1200 ўринли койкалар тайёрланди

Ҳозирги пандемия шароитида Ҳукуматимиз томонидан COVID-19га қарши курашиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Қашқадарё вилоятидаги спорт таълим муассасаларида ҳам “COVID-19” билан хасталанган беморларни даволаш учун махсус марказлар ташкил этилмоқда.

Қарши шаҳридаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг енгил атлетика манежида 636 ўринли, «Геолог» спорт соғломлаштириш мажмуасида 350 ўринли ҳамда Ғузор туманида жойлашган «Шўртан» ПФКда эса 150 ўринли койкалар ташкил этилди.

Шунингдек, мазкур ташкил этилган вақтинчалик шифохоналарда 18 нафар шифокорларга, 40 нафар ҳамшираларга ҳамда 40 нафар санитария ходимларига хоналар тайёрланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўқилган: 382
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича