“Арсенал” Чемпионшипдан икки ҳужумчи харид қилмоқчи

“Арсенал” клуби чемпионшипдан икки футболчини трансфер қилишга қизиқмоқда. Бу ҳақда Daily Star нашри хабар бермоқда.

Лондонликлар “Брентфорд” ҳужумчиси Саид Бенрахмани ўз сафларига қўшиб олишни истамоқда. Трансфермаркт ўйинчини 10,5 миллион еврога баҳоламоқда. 

Шунингдек, “Арсенал” жамоаси “КПР” ҳужумчиси Эберечи Эзе трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда. Ушбу футболчининг трансфер нархи 9 миллион еврони ташкил қилади. Аввалроқ, Эзега “Тоттенхем”дан қизиқиш бўлганлиги хабар қилинган эди.

*****

Ўқилган: 576
Арсенал Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича