Коронавирусга чалинган олти нафар футболчи Ўзбекистон МТЖ йиғинини тарк этди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўқув-машғулот йиғинида иштирок этаётган футболчилардан коронавирусга олинган сўнгги тест натижаларига кўра 6 нафар футболчида COVID-19 инфекцияси аниқланди.

Вирус аниқланган футболчиларда касалликнинг ҳеч қандай сиптомлари кузатилмади ва улар ўзини ҳар доимгидек яхши ҳис этишмоқда. Бироқ терма жамоа штаби эҳтиёт чораси сифатида уларга яккаланган ҳолда муолажа олишлари учун жавоб беришга қарор қилди. Уларнинг ҳолати клублар шифокорлари билан бирга назорат қилинади.

Ўқилган: 1154
Коронавирус Ўзбекистон миллий терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича