Италия А Серияси якка тарздаги энг яхшиларни эълон қилди

А Серия 2019/20 мавсум якунларига кўра якка тарздаги совринларнинг эгаларини эълон қилди.

Италия чемпионати ўз танловини Netco Sports маълумотларига кўра амалга оширган. Чемпионат, кубок ва Италия суперкубоги ўйинлари инобатга олинган.

Энг яхши дарвозабон: Войчех Шченсны («Ювентус»);

Энг яхши ҳимоячи: Стефан де Врей («Интер»);

Энг яхши ярим ҳимоячи: Алехандро Гомес («Аталанта»);

Энг яхши ҳужумчи: Чиро Иммобиле («Лацио»);

Энг яхши ёш ўйинчи: Деян Кулусевски («Парма»);

Энг қимматли ўйинчи (MVP): Пауло Дибала («Ювентус»).

*****

Ўқилган: 1671
Войцех Шесни Италия чемпионати Пауло Дибала Чиро Иммобиле

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича