"Реал": Касильяс умрбод мадридиста бўлиб қолади. Испания тарихининг энг зўр дарвозабони

"Реал" клуби Икер Касильсянинг фаолиятини якунлаш борасидаги қарорига ўз баёноти билан мурожаат қилди.

"Реал" бизнинг клуб ва дунё футболининг буюк афсоналаридан бирига ўз муҳаббати, ҳурмати ва эҳтиромини билдириб қолади.

Мадрид ва Испания футболи тарихининг энг яхши дарвозабони бизга келганида 9 ёшда эди. Бу ерда у ўйинчи сифатида ўсиб, бизнинг футболкамизни 25 йил давомида ҳимоя қилди.

Икер бизнинг тарихимизда энг муҳим сардорлардан бўлиб қолади. Касильяс мухлислар муҳаббатини қозонган ва "Реал" қадриятларининг эталони саналади.

Икер Касильяс умрбод мадридиста бўлиб қолади. Биз унга ва унинг оиласига клуб бутун жамоа муҳаббатини тилаймиз", - деб ёзган клуб матбуот хизмати.

39 ёшли дарвозабон – "Реал" клубининг тарбияланувчиси саналади. У жамоа сафида 510 та ўйин ўтказиб, клубни 2015 йили тарк этди.

Дарвозабон 5 маротаба Испания чемпионлигини, икки марта Кубок, тўрт маротаба Суперкубок ва учта ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритган.

Испания терма жамоасида Касилься 2010 йили жаҳон чемпиони ва икки маротаба Европа чемпиони (2008, 2012) бўлишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг май ойида Икер "Порту" машғулотларида инфарктни бошидан ўтказди.

*****

Ўқилган: 651
Икер Касильяс Порту Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича