Икер Касильяс футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди

"Реал" ва "Порту" клубларининг собиқ дарвозабони Икер Касильяс футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

"Ҳаётда энг муҳими сенинг сўнгги манзилинг эмас, балки сени билан бўлган одамлар ва сенинг танлаган йўлинг. Чунки бу йўлда сен улар билан ишлайсан ва ҳаракат қиласан.

Ўйлашимча, менинг йўлим ва фаолиятимни фақатгина орзу қилиш мумкин", - дейди Касильяс.

39 ёшли дарвозабон – "Реал" клубининг тарбияланувчиси саналади. У жамоа сафида 510 та ўйин ўтказиб, клубни 2015 йили тарк этди.

Дарвозабон 5 маротаба Испания чемпионлигини, икки марта Кубок, тўрт маротаба Суперкубок ва учта ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритган.

Испания терма жамоасида Касилься 2010 йили жаҳон чемпиони ва икки маротаба Европа чемпиони (2008, 2012) бўлишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг май ойида Икер "Порту" машғулотларида инфарктни бошидан ўтказди.

Ўқилган: 481
Икер Касильяс Порту Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича