Навоийда ҳам спорт мажмуаси тиббий хизмат кўрсатиш учун фойдаланишга топширилди

Ҳозирги пандемия шароитини инобатга олган ҳолда, аста секинлик билан мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги спорт таълим муассасаларининг спорт заллари коронавирус билан касалланган беморлар учун шифохона вазифасини бажарувчи масканга айлантирилмоқда.

Кеча Навоий шаҳридаги «Ёшлар» спорт мажмуасида ҳам 400 ўринли ташҳислаш, саралаш, тақсимот пункти фаолиятини бошлади.

Пандемия даврида беморларга бирламчи тиббий хизмат кўрсатишни мақсад қилган мазкур вақтинчалик шифо масканида тез тиббий ёрдам бўлимига ҳарорати кўтарилиб, мурожаат этган беморлар келтирилади. Жараёнда беморлар ташҳисланиб, улар аҳволининг ўта оғир, оғир ва енгиллигига қараб саралаш ишлари ташкил этилади.

Беморларнинг клиник белгиларидан келиб чиқиб, улар шифохонага ёки уйида даволаниш учун йўналтирилади.

Айни пайтда мазкур пункт тиббий кўрик учун замонавий тиббиёт анжомлар билан таъминланди.

Шунингдек, беморлар учун 200 кислородли ўрин тайёрланган бўлиб,пунктга беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун 44 нафар тиббиёт ходимлари жалб этилди.

Ташҳислаш, саралаш, тақсимот пункти фаолиятининг йўлга қўйилиши аҳолининг тиббий хизмат билан боғлиқ муаммоларини ижобий ҳал этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўқилган: 276
Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича