Ферран Торрес "Манчестер Сити" билан 5 йиллик шартнома имзолади

"Валенсия" клуби ярим ҳимоячиси Ферран Торрес фаолиятини Англияда давом эттирадиган бўлди. У "Манчестер Сити" билан 5 йиллик шартнома имзолаган.

The Guardian нашрининг хабарига кўра, 20 ёшли испаниялик иқтидор эгаси аллақачон "шаҳарликлар" сафида тиббий кўрикдан ўтиб бўлган. Томонлар 2025 йилгача давом этадиган келишувга имзо чекишган.

"Сити" футболчи учун 27 млн евро тўлади ва бунга қўшимча бонуслар ҳам беради.

*****

Ўқилган: 684
Валенсия Манчестер Сити Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича