ЎзПФЛ қошида COVID-19 даври учун шифокорлардан иборат Комиссия тузилди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси пандемия шароитида футбол учрашувларини барча санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказилиши бўйича жиддий иш олиб бормоқда. Бунда энг муҳим омил —футболчи ҳамда мураббийлар соғлиги масаласидир.

Шу боис Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан COVID-19 пандемияси даврида футбол клубларидаги футболчилар, мураббийлар ва бошқа мутахассислар орасида эпидемиологик вазиятни ва уларнинг соғлиғи ҳолатини назорат қилиш бўйича малакали шифокорларни жалб қилган ҳолда Комиссия ташкил этилди.

Комиссия аъзолари:
1. Алишер Арипов  – Спорт шифокори
2. Бобир Абдазов  – Спорт шифокори
3.  Насиба Алимова – Шифокор-кардиолог
4.  Раъно Қосимова – Шифокор-инфекционист

Комиссиянинг асосий вазифалари этиб, футбол клублари шифокорлари билан мунтазам онлайн алоқада бўлган ҳолда иш олиб бориш, коронавирусга тест топшириш жараёнини мувофиқлаштириш, жамоалар орасида коронавирус инфекцияси билан касалланганларни аниқлаш, касаллик аниқланган ҳолатларда керакли тавсияларни бериш ҳамда футболчиларнинг соғлиғи ҳолати қайд этиб бориладиган электрон базасини ишлаб чиқиш белгиланди.

Комиссия аъзолари билан футбол клублари ўртасида ўрнатилган алоқаларнинг мустаҳкамлиги COVID-19 пандемияси даврида чемпионат мусобақаларини самарали ташкил этилишига хизмат қилиши мумкин.

*****

Ўқилган: 283
Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича