Адебайор "Сити" – "Реал" ўйини ҳақида: Агар Роналду бўлганда, Мадрид кейинги босқичга чиқарди

"Тоттенхэм" клуби собиқ ҳужумчиси Эммануэль Адебайор "Реал" жамоасининг Европа Чемпионлар лигасидаги имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.

"Агар шу саволни мендан 2 йил аввал сўраганингизда мен Роналдуси бор "Реал"ни етакчи деган бўлардим. Уларда гол урадиган машина бор эди. КриРо орадаги тўп фарқини бирпасда йўққа чиқара оларди.

Ҳозир эса, "Сити"га қарши туриш қийин, боз устига мухлисларсиз ўйинда. Лекин, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Мадрид сафида Марсело, Бензема ва Куртуаларга кўп нарса боғлиқ", - дейди Адебайор.

Эслатиб ўтамиз, "Сити" - "Реал" жавоб ўйини 8 август куни Тошкент вақти билан соат 00.00 да бошланади.

Ўқилган: 1561
Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича