"Боруссия" клуби Жейдон Санчо учун қанча маблағ олиши кутмоқда?

Дортмунднинг "Боруссия" клуби раҳбарияти трансфер мавсумида ҳужумчи Жейдон Санчо учун "Манчестер Юнайтед" жамоаси 120 млн евро тўлашини кутмоқда.

Келишув катта эҳтимолга кўра, бўлиб тўлашга расмийлаштирилади. "Боруссия" клуби бунга рози, бироқ барча ҳужжатлар 10 август санасига қадар имзолашини истамоқда.

Санчо "Манчестер Сити" клуби тарбияланувчиси саналади. 2017 йилнинг ёзида "Боруссия" клуби футболчини "шаҳарликлар"дан 7,84 млн еврога сотиб олган. Аввалги маълумотларга кўра, 20 ёшли англиялик футболчи она ватанига қайтиш истагини билдирди.

Жейдон 2019/20 мавсумда барча мусобақаларнинг 44 та ўйинида иштирок этиб, 20 та гол ва 20 та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 1702
Боруссия Д Жейдон Санчо Манчестер Юнайтед Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича