Конте "Ювентус" клубига қайтишни истайди. У ўйинчилардан Саррининг келажаги ҳақида сўраган

"Интер" клуби бош мураббийи Антонио Конте бошқа жамоани бошқариши мумкин.

La Republicca нашрининг ёзишича, 51 ёшли мутахассис "Ювентус" клубига қайтишни истайди. Маълумотларга кўра, бир неча ҳафта олдин Конте "Ювентус" ўйинчилари билан суҳбатлашишни бошлаган. Улардан Маурицио Саррининг "Ювентус"даги келажаги ҳақида сўраган.

Конте "Ювентус" клубини ўтган йили ҳам бошқаришни истаган эди. Унинг номзоди спорт директори Фабио Паратичи ва вице-президент Павел Недвед томонидан маъқуллаган, бироқ клуб эгалари уни рад этишган. Контенинг тайинланишига вето қўйилган.

"Интер" президенти Стивен Чжан Контенинг Европа лигаси якунлангунига қадар фаолият юриши керак ҳисоблайди.

Аввалги маълумотларга кўра, Конте раҳбариятни танқид қилгани учун "Интер" клубини тарк этиши мумкин. Унинг ўрнини Массимилиано Аллегри ёки Маурисио Почеттино эгаллаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Конте "Ювентус" клубида бундан 2011 йилдан 2014 йилгача  фаолият олиб борган. Унинг қўл остида жамоа А Серияда 3 маротаба, Италия суперкубогида 2 маротаба ғалаба қозонди.

Ўқилган: 1600
Антонио Конте Интер Италия чемпионати Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича