Венгер ЕЧЛ ғолиблигига асосий даъвогар иккита клубнинг номини айтди

"Арсенал" клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг ғолиблигига асосий даъвогар бўлган клубларнинг номини санаб ўтди.

"Агар "Аталанта" ёки "Атлетико" каби клубларга қарши тўп сурсангиз нима бўлишини олдиндан билмайсиз. Улар билан ҳар хил натижа қайд этилиши мумкин.

Аммо, менинг назаримда ЕЧЛ ғолиблиги учун иккита жамоа бор. Улар - "Манчестер Сити" ва "ПСЖ" клубларидир. Шуни ҳам таъкидлашим керакки, парижликлар ҳозирда анча кучсизлашиб қолишган.

"ПСЖ"нинг нега бу совринни ютмаётгани ҳақида бош қотиришннг кераги йўқ. "Реал" ҳам ЕЧЛни 10-15 йил ютмади ва кейин уч марта кетма-кет ғолибликни қўлга киритди", - дейди Венгер.

Эслатиб ўтамиз, 12 август куни "ПСЖ" 1/4 финал доирасида "Аталанта" билан ўйнайди. "Сити" бўлса, 1/8 финал жавоб ўйинида "Реал"ни қабул қилади.

Ўқилган: 2498
Арсен Венгер Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Сити ПСЖ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича