“Реал” ҳимоячиси “Эвертон”га йўл олиши мумкин

“Эвертон” жамоаси “Реал” ҳимоячиси Серхио Регилонга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Англия матбуоти хабар бермоқда.

Мерсисайдликлар раҳбарияти футболчи учун 20 миллион евро тўлашга тайёрлар. “Реал” футболчини сотишга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, Регилон ушбу мавсумни ижара асосида “Севилья”да ўтказди.

Ўқилган: 757
Реал Мадрид Эвертон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича