"Барселона" Ракитични "Севилья"га сотишга тайёр

Ярим ҳимоячи Иван Ракитич "Барселона"ни тарк этиши мумкин.

32 ёшли хорватиялик футболчининг шартномаси 2021 йилгача амал қилади. Бироқ "Барса" уни ёзда сотишга тайёр.

Футболчи билан олдинроқ "Севилья" клуби қизиққан, ўйинчининг ўзи ҳам қайтиш нияти мавжуд эканлигини билдирган эди.

"Барселона" клуби Ракитични 10 млн евро эвазига сотишга тайёр ва бу маблағни энг оптимал деб ҳисоблайди. Ракитич "Севилья" клубида 2011 йилдан 2014 йилгача тўп сурган.

*****

Ўқилган: 597
Барселона Иван Ракитич Севилья Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича