Лэмпард Англия кубоги финали ҳақида: "Арсенал" учун бу ўйин муҳимроқ эканлиги бизни ўйлантирмоқда

"Челси" клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Англия кубоги финали "Арсенал" жамоасига қарши ўйин ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Арсенал" учун бу ўйин шунчаки оддийси эмас. Бу ҳаёл мени безовта қилмоқда. Ушбу ўйин "Челси" учун ҳам жиддий ҳисобланади.

"Мени ўтган ҳафта АПЛ топ-4 лигидан ўрин олиб биронта натижага эришдик деб ўйлаётгани ҳавотирга солмоқда. Биз хурсандмиз, лекин бу ўтган ҳафта бўлди. "Челси" клуби ушбу ўйин "Арсенал" учун қандай аҳамиятга эгалиги ҳақида ўйлаётгани йўқ. Биз ўйинни ютмоқчимиз.

Мураббий эканингизда мағлубиятни футболчилардан оғирроқ қабул қиласиз, чунки жавобгарлик юқори. Ғалаба ҳисси ёқимлироқ", - дейди Лэмпард.

"Арсенал" клуби Англия кубогини Европа лигасига чиқиши учун ютиши керак. АПЛда тўпчилар 8-ўринни эгаллади.

Учрашув бугун Тошкент вақти билан 21:30 да старт олади.

Ўқилган: 720
Англия Кубоги Арсенал Европа Лигаси Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича