"Реал" клуби 2020/21 мавсум учун янги формаларини намойиш қилди

"Реал" клуби янги 2020/21 мавсум учун уй ва сафар формаларини намойиш қилди.

Уй формалари анъанавий оқ рангда бўлиб, унда пуштиранг чизиқлар туширилган. У ерда яна Мадрид шаҳрининг замонавий маданиятига урғу берувчи график нарсалар туширилган. Сафар формалари эса пуштирангда қилинган.

Клуб матбуот хизматининг таъкидлашича, формалар клубнинг ғалаба қозониш ва тарихни қайта ёзишга истагини билдириб туради.

"Реал" клуби сафар формаларини 7 август бўладиган ЕЧЛ 1/8 финал "Манчестер Сити" жамоасига қарши ўйинда намойиш қилади.

Ўқилган: 875
Испания чемпионати Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича