"Интер" клуби Санчесни "Манчестер Юнайтед"дан сотиб олишига ишонмоқда. Музокаралар якуний босқичда

"Интер" клуби ярим ҳимоячи Алексис Санчесни "Манчестер Юнайтед"дан сотиб олмоқчи.

Manchester Evening News нашрининг маълум қилишича, "Интер" клуби чилилик футболчининг трансфери омадли якунланишига ишонмоқда. Музокаралар якуний босқичда кетмоқда.

"Интер" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ўртасида тузилган ижара шартномасида Санчесни маълум бир маблағ эвазига сотиб олиш банди киритилмаган. Англия клуби футболчининг "Интер"даги фаолиятидан кейин трансфер нархи кўтарилиши туфайли бу ишни амалга оширмади.

Ҳозир "Юнайтед" чилилик футболчига 75 % маошини тўлаб бермоқда. Эслатиб ўтамиз, шартномага унинг "МЮ" билан келишуви 2022 йилгача амал қилиб, ҳафтасига 400 минг фунт маош олади.

Ўқилган: 483
Алексис Санчес Интер Манчестер Сити Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича