
"Манчестер Юнайтед" клуби дарвозабони Дин Хендерсон келажакда фаолиятини қаерда давом эттириши ҳали маълум эмас. Посбон ўтган мавсумни "Шеффилд" сафида ўтказган.
Sky Sports нашрининг маълум қилишича, Хендерсоннинг келажаги яқин икки ҳафтада аниқлашади, чунки "Юнайтед" у билан узоқ муддатли шартнома тузиш устида иш олиб бормоқда.
Таъкидланишича, Хендерсоннинг шартномасидан кейин у Европанинг энг кзп маош оладиган дарвозабонлар рўйхатидан ўрин олади, бироқ музокаралар бир неча ҳафта давом этаётган бўлсада якуний келишувга эришилгани йўқ.
"МЮ" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Хендерсоннинг жорий мавсумдаги ривожланишидан мамнун ва кейинги мавсум асосий таркибда Давид Де Хеа билан курашишига ишонади.
"Юнайтед"нинг Хендерсон билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача амал қилади ва у ерда келишувни яна бир мавсумга узайтириш имконияти мавжуд.
Хендерсон "Шеффилд" клубида ушбу мавсум АПЛда 36 та ўйин ўтказиб, 8 та ўйинни қуруқ ўтказди. У ҳар ўйин ўртача 0,83 гол уради.
*****