"Наполи" президенти: Испания даҳшатли. Нима учун биз "Барса"га қарши ўйинни Португалияда ўйнай олмаймиз?

"Наполи" клуби президенти Аурелио Де Лаурентис чемпионлар лигасининг "Барселона" жамоасига қарши 1/8 финал жавоб ўйини нейтрал майдонда ўтиши керак деб ҳисоблайди.

"Испанияда вазият даҳшатли. Нима учун биз "Барселона"га қарши ўйинни Португалияда ўтказа олмаймиз?", - дейди Де Лаурентис.

Аввалги маълумотларга кўра, УЕФА  чемпионлар лигасининг "Барса" – "Наполи" ўйинини Барселонадаги коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли бошқа жойда ўтказмоқчи.

Ушбу учрашув 8 август куни ўтказилиши режалаштирилмоқда. Биринчи баҳс 1:1 ҳисобида якунига етган.

Ўқилган: 884
Барселона Европа Чемпионлар лигаси Коронавирус Наполи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича