"Манчестер Сити" клуби "Борнмут" ҳимоячисини сотиб олишга тайёр

"Борнмут" клуби ҳимоячиси Натан Аке "Манчестер Сити" жамоасига ўтиши мумкин.

The Guardian нашрининг маълум қилишича, "Сити" клуби Акенинг трансферини 43 млн евро (таҳминан 39 млн фунт) эвазига келишиб олди.

Келишувнинг ўз якунига етиши учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиши керак керак бўлади.

"Сити" клубининг бош мураббийи Пеп Гвардиола 25 ёшли футболчини жамоага қўшиб олишни истаган, чунки "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибалининг трансферида муаммолар юзага келди. Ушбу мавсум Аке АПЛда 29 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, "Борнмут" клуби жорий мавсум якунларига кўра, АПЛни тарк этди. Аке "Челси" клубининг тарбияланувчиси саналади. У "Рединг" ва "Уотфорд" жамоаларида ҳам тўп сурган.

Ўқилган: 1129
Борнмут Манчестер Сити Натан Аке Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича