ФИФА президенти Жанни Инфантино устидан жиноий иш очилди

ФИФА ташкилотининг амалдаги президенти Жанни Инфантино устидан жиноий иш очилди. Бу ҳақида The Independent нашри хабар тарқатди.

Гап шундаки, Инфантино ва Швейцария давлатининг бош прокурори Майкл Лаубер ўртасида анча қинғир ишлар бўлиб ўтганлиги гумон қилинмоқда. Айни пайтда Лаубер истеъфога чиқарилган.

Мазкур ишни кўриб чиқиш учун махсус прокурор бириктирилган ва ФИФА раҳбари устидан иш қўзғалган.

Лаубер ва Инфантинолар 2017 йилда уч марта учрашишган ва ФИФАдаги қаллобликларни яширишга келишиб олишган.

Махсус прокурор Стефан Келлер олиб борган тергов ҳаракатлари натижасида Инфантино ва Лауберларнинг коррупцияга оид яширинча ишлари ошкор бўлган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўқилган: 2190
Жанни Инфантино ФИФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича