Роналду 6 млн еврога яхта сотиб олди ва очиқ денгизга равона бўлди

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия А сериясида ғолиб бўлганлиги шарофати билан ўзига янги яхта сотиб олди.

Daily Mail нашрининг хабарига кўра, ушбу "ўйинчоқ" португалиялик юлдузга 6 млн еврога тушган.

Яхтанинг ичида бешта каюта, олтита чўмилиш хонаси (ванна), иккита дам олиш хонаси, катта айвон, замонавий ошхона ва бутун горизонтни кўрсатиб турадиган ойнали хонадан иборат.

Айни пайт у очиқ денгизда юрибди.

Ўқилган: 1141
Криштиану Роналду Футбол атрофи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича