
“Бунёдкор”нинг 18 ёшли футболчи Жасур Жалолиддинов Москванинг “Локомотив” клубига ўтди.
“Локомотив” матбуот хизматининг хабар қилишича, ўзбекистонлик футболчи “Локо” билан 5 йиллик шартнома имзолаган. У клубда 23-рақам остида ўйнайди.
Аввалроқ Москва клуби Жасур учун 1 млн евродан ортиқ пул сарфлаши хабар қилинганди: уларнинг 100 минги “Бунёдкор” билан шартномани бекор қилиш учун кетса, 900 минги агентларга насиб этган.