Мауро Икарди: "ПСЖ"нинг мақсади – ЕЧЛ финали ва соврин

"ПСЖ" клуби ҳужумчиси Мауро Икарди чемпионлар лигасидаги режалари ҳақида гапириб ўтди.

"Қуръадан кейин мен бизнинг тарафдаги саватда чемпионлар лигасидаги ғолиб жамоа йўқ. Иккинчи яримда фақат ғолиблар жамланган. Лекин сокин бўлиш керак эмас, чунки бизнинг тарафдаги жамоаларнинг мақсадлари ҳам юқори. Улар ҳам совринни ютиб тарихга кирмоқчи.

Сўнгги йиллар "ПСЖ" клуби чемпионлар лигасида ёмон натижа қайд этмоқда ва биз буни ўзгартирмоқчимиз. "ПСЖ" клубининг мақсади – финалга чиқиш ва совринни қўлга киритиш. Айнан шунинг учун ҳам сўнгги йиллар бу ерга сармоя киритилган.

Ҳозир биз ўз мақсадимиздан учта ўйин йироқдамиз ва Барселона ва Манчестердаги воқеалардан кейин тарихни ўзгартирмоқчи", - дейди Икарди.

Чемпионлар лигаси 1/4 финал доирасида "ПСЖ" клуби "Аталанта" билан куч синашади.

2017 йили парижликлар мусобақанинг 1/8 финалида "Барселона" клубига мағлуб бўлган (4:0, 1:6), 2019 йили эса ҳудди шу босқичда "Манчестер Юнайтед" клубига таслим бўлган (2:0, 1:3).

*****

Ўқилган: 626
Европа Чемпионлар лигаси Мауро Икарди ПСЖ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича