Юрген Клопп: Фергюсонга қойил қоламан. У билан кечки овқат рим папаси билан учрашув каби бўлган эди

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Лиганинг мураббийлар қўмитаси совринини олганидан кейин сэр Алекс Фергюсон ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.

"Мени LMA йил мураббийи соврини ғолиби деб топишганидан хурсандман, сэр Алекс Фергюсон номи билан аталувчи ютуқни қўлга киритганимдан мамнунман.

Тушунаман, бу "Ливерпуль" мураббийи учун 100% яхши эмас, бироқ мен унга қойил қоламан. У мен билан биргаликда овқатланган биринчи британиялик мураббий. Бунинг бўлганига анча бўлди, мен унинг эсида қолмаганини билмайман, чунки мен учун рим папаси билан бўлган учрашув каби эди.

Ажойиб бўлган эди, у билан илк сониялардан алоқа юзага келди. Бир кун келиб унинг номи берилган совринни қўлга киритаман деб ўйламаган эдим. Яна бир нарсаси шундаки овоз беришда касбдош мураббийлар иштирок этган.

Мен учун Билл Шенкли, Боб Пейсли, Жо Фейган, сэр Кенни Далглиш ва охирги пайтлар Брендан Рожерс каби "Ливерпуль" мураббийлари қаторида бўлиш шарафли", - дейди Клопп.

Ўқилган: 903
Алекс Фергюсон Англия чемпионати Ливерпуль Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича